Ахборот хати

Қадрли хонимлар ва жаноблар, азиз ҳамкасблар!

Сизни Ёш неврологлар мактабининг 11 йилиигига бағишлаб 2021-йилнинг 24-25 март кунлари ўтказилаётган Неврологияда долзарб муаммолар мавзусидаги Ҳалқаро илмий-амалий конференциямизга таклиф этаётганимиздан бағоят хурсандмиз!

Тошкент Тиббиёт Академияси ёш мутахасислар, магистр ва клиник ординаторларни, илмий ҳодим ва тиббиёт олийгоҳларининг юқори курс талабаларини ҳалқаро онлайн конференцияда иштирок этишга таклиф этади.

Етакчи мутахасислардан эса неврологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган ёш мутахасис-неврологлар учун жуда фойдали бўладиган маърузалари билан бу конференциямизда иштирок этишларини сўраб қоламиз

Конференциянинг кун тартибидан ўрин олган асосий йўналишлар:

  • Қон-томир ва дегенератив деменциялар
  • Бош ва орқа мия инсультларини ташхислаш ва даволашда инновацион ёндашувлар
  • Миастения ва нерв-мушак ҳасталиклари
  • COVID-19да нерв тизимининг зарарланишлари
  • Марказий ва периферик нерв системаларининг демиелинизация-ланувчи касалликлари
  • Паркинсон касаллиги ва паркинсонизм синдроми
  • Нейровизуализация. Муаммо ва уларга замонавий ёндашувлар
  • Оғриқ ва оғриқ синдромлари
  • Эпилепсия ва эпилептик синдромлар
  • Уйқу бузилишлари
  • Соматоневрология
  • Нейрореабилитация
  • Офтальмоневрология
  • Неврология ва ҳомиладорлик

Конференцияда иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар тўплами: 

  • Докладнинг қисқача мазмуни (максимум 200 та сўз)
  • Power point дастуридаги тақдимот – етакчи мутахасис учун – 20 дақиқа, ёш изланувчилар учун – 10 дақиқа (ўзбек, инглиз ёки рус тилида)
  • Иштирокчи тўғрисида қисқача тўлдирилган резюме

Конференция доирасида пленар (етакчи мутахасисларнинг оғзаки докладлари) ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий-инновацион лойиҳалари бўйича танлов (оғзаки доклад орқали) бўлиб ўтади.

Секцияда иштирок этган барча муаллифлар эсдалик сертификатлар билан, ғолиблар эса тегишли диплом билан тақдирланадилар.

 

Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиб ўтади

 

Юқорида баён этилган барча ҳужжатлар электрон кўринишда marhamat62@mail.ru электрон почтасига юборилиши лозим.

Рўйҳатдан ўтиш учун оҳирги муддат 2021-йил 10-март.

 

Конференция дастури рўйҳатга олиш якунлангач, электрон почта орқали юборилади.

 

Рўйҳатдан ўтиш учун форма конференция вебсайтида жойлашган – https://www.syn2021.org

 

Биз сизнинг қизиқиш ва ҳамкорлигигизни жудаҳам қадрлаймиз!

Биз ҳамиша сиз томондан билдириладиган инновацион янгилик, профессионал ва ҳамкорлик лойиҳалари бўйича таклиф ва ғояларни хурсандчилик билан кутиб қоламиз!

Агар сизда қандайдир саволлар пайдо бўлса, конференция ташкилотчилари ва менеджерининг қуйида келтирилган алоқа маълумотлари орқали мурожаат қилишингиз vумкин:

    Ташкилотчиларнинг алоқа маълумотлари :

Проф. Якубова Мархамат Миракрамовна – т.ф.д., ТТА асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси  билан  кафедраси профессори,

“ ёш неврологлар мактаби” раҳбари, масъул котиб

Тел: +998-973441022, +998-946038469

Электрон почта: marhamat62@mail.ru

Акбарходжаева Зиёда Абдулхаевна – т.ф.н, ТТА асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедраси ассистенти

Тел.: +99890 186 03 06

Электрон почта: zizyo.a@gmail.com

 

Вебсайт: https://www.syn2021.org